“Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилди

Бугун, 10 сентябр куни Булунғур тумани 1-сонли касб-ҳунар мактаби (собиқ Қишлок хўжалик касб-ҳунар коллежи) да туман Аҳоли Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар бўлими ва туман ДСИ бўлими билан ҳамкорликда туманда истиқомат қилаётган пандемия даврида қийналиб қолган камбағал оила аъзолари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, авф этилган фуқаролар хамда ишсиз ёшлар ва ишсиз аёллар учун меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ўтказилган “Бўш иш ўринлари” ярмаркасига жойларда меҳнат эҳтиёжини инобатга олиб, ишга жойлашишга муҳтож аҳоли қатламлари ва чет давлатлардан “депорт” бўлиб қайтиб келган, жазони ижро этиш манзилларидан озод этилган ва авф этилган фуқаролар,  чет давлатга чиқиб кета олмаган фуқароларнинг оила аъзолари ҳамда ишсиз ёшлардан 223 нафари иштирок этишди.

Ярмаркада туманда фаолият кўрсатаётган 28 та корхона ва ташкилотлар ўзларининг 211 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмаркага иш сўраб мурожаат қилган фуқаролардан 32 нафари, жумладан 15 нафар хотин–кизларларни ишга жойлашиш бўйича туман Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмалари берилиб, белгиланган тартибда ишга жойлаштирилди.

Шунингдек. тадбир давомида Аҳоли Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассислари томонидан фуқароларга ўзини-ўзи банд қилишнинг афзалликлари юзасидан тегишли тушунчалар берилди.

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM