Булунғур туман маҳаллий бюджети харажатлар қисмининг 2020 йил август ойидаги ижроси буйича ахборот

Булунғур туман маҳаллий бюджети харажатлар қисмининг

2020 йил август ойидаги ижроси буйича

 АХБОРОТ

 

Туман маҳаллий бюджети харажат қисми бўйича жорий йилнинг август ойида 11300,5 млн. сўмлик харажатлар амалга оширилди.

Жумладан:

Туман маҳаллий бюджетидан молиялаштирилувчи  ташкилотларда ишловчи ходимларнинг иш ҳақи харажатларига 3864,6 млн. сўм, ягона ижтимоий тўлов харажатлари   1002,2 млн. сўм, кам таъминланган оилалар учун 2 ёшгача бола парваришлаш бўйича нафақа 1299,8 млн. сўм, 14 ёшгача болали оилаларга нафақа 693,1 млн. сўм, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам маблағлари 163,3 млн. сўм, бюджет ташкилотларининг коммунал тўловлари учун 134,7 млн. сўм, тиббиёт соҳасига беъморлар даволаниши учун 163,0 млн сўм дори-дармон харажатлари ва 32,1 млн. сўм озиқ-овқат харажатлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тумандаги 60-сон умумтаълим мактабининг иситиш тизимини таъмирлаш учун 57.0 млн. сўм, 26-сон умумтаълим мактабининг хожатхонасини таъмирлаш учун 3,6 млн. сўм, 6-сон умумтаълим мактабининг иситиш тизими ва иситиш қозонини таъмирлаш учун 13,2 млн. сўм, умумтаълим мактабларига кўмир ташиш билан боғлиқ харажатларга 5,7 млн. сўм миқдорида маблағ молиялаштириб берилди.

Шунингдек, хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларининг таъмирланиши бўйича бажарилган ишлар ҳажмига нисбатан “Ниёзмат” маҳалла фуқаролар йиғини Ниёзмат қишлоғидаги ички йўлни асфальт қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 13,3 млн. сўм маблағ молиялаштирилди.

Бюджет ташкилотларида товар моддий захиралар яратиш учун 72,2 млн. сўм, оқ қоғоз харид қилиш харажатлари учун 20,5 млн. сўм маблағ молиялаштирилди.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тамоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон фармонига асосан коронавирус тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб этилган 14 нафар туман тиббиёт бирлашмасининг тиббий ва бошқа ходимларига 19,7 млн. сўм, 49 нафар санитария эпидемиология осойишталик маркази ходимларига 96,0 млн. сўм кунлик иш ҳақларига қўшимча 6 фоиз миқдоридаги маблағ  молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағи ҳисобидан молиялаштириб берилди.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонининг 1-бандига асосан тумандаги “Темир дафтар”га киритилган 1500 нафар кам таъминланган оилаларга туман Халқ банки томонидан 1524,4 млн. сўм миқдорида моддий кўмак маблағлари нақд пул кўринишида тарқатилди.

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сонли қарори билан молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағи ҳисобидан ажратилган 2440,0 млн. сўм маблағнинг 942,4 млн. сўми туманнинг айрим ҳудудларидаги сув бориши қийин ва лалмикор ерларига ер ости артезиан қудуқларини қазиш ишлари учун молиялаштириб берилди.   

         Туман маҳаллий бюджети 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сонли қарорига мувофиқ "Самарқандсувқурилишинвест" ДУКнинг манзилли рўйхатига киритилган мелиорация объектларини таъмирлаш  ва тиклаш ишларидан келиб чиққан кредитор қарздорликни қоплаш учун 62,9 млн. сўм, туман ҳокимлигига "Тailblazer LTS" русумли хизмат автомашинаси сотиб олиш учун 398,0 млн. сўм, туман маҳаллий бюджети захира жамғармаси маблағи ҳисобидан Булунғур Саноат касб-хунар коллежи биносидан вақтинчалик "COVID-19" инфекциясини даволашда фойдаланиш учун хоналарни таъмирлашга 70,0 млн. сўм, хоналарга кислород тизимини ўрнатиш учун 20,0 млн. сўм, кам таъминланган фуқароларга сабзавот кўчатлари ва уруғларини беғараз тарқатишдан келиб чиққан кредитор қарздорликни қоплаш учун 9.0 млн. сўм, солиқ инспекциясига бир дона кондиционер сотиб олиш учун 4,0 млн. сўм маблағлар тўлиқ молиялаштирилди.

                                                                                            

Молия бўлими мудири                                                           Ж.Нарзиев

2015-2020 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM