Навбатдаги ўқув соатида қурилиш масалалари тўғрисида сўз борди

Бугун, 29 август куни туман ҳокимлиги аппарати ходимлари учун навбатдаги ўқув соати бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари ва барча масъул ходимлари иштирок этишди.

Бугунги ўқув соатида туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг бош мутахассиси Алишер Элмуратов сўзга чиқиб, жорий йил бошидан бугунги кунга қадар қурилиш ва кмоммунал хўжалик соҳасида бажарилган ишлар, шунингдек, йил якунига қадар белгиланган вазифалар, куз-қишга тайёргарлик мақсадида кўрилаётган чоралар тўғрисида маълумот берди.

Ҳокимлик аппарати ходимлари соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилишиб, жавоблар олинди.

Ўқув соати сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM