Булунғурда ерлар томчилатиб эмас, сув пуркаш йўли билан суғорилади

Булунғур тумани “Ғўбдин” массивида “Metin group impeks” МЧЖ томонидан минг гектар ерда чорвачилик кластери ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда ажратилган ер майдонида дастлабки қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, ҳар бири 1 гектардан майдонни эгаллаган, чуқурлиги 5 метр бўлган 3 та ҳовуз тайёрланмоқда. Ушбу ҳовузлар учун келгусида 36 та артезиан ўрнатилиб, улар орқали ўзлаштирилмаган, сув таъминоти қийин бўлган майдонлар кўкаламзорлаштирилади. Лойиҳанинг ўзига хос жиҳати ушбу майдонлар анъанавий усулда ёки томчилатиб эмас, сув пуркаш йўли билан суғорилади. Ушбу технология Ўзбекистон шароити учун ҳар янги бўлиб, мутахассисларнинг таъкидлашича томчилатиб суғоришдан кўра ўзига хос афзалликларга эга бўлади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллион 220 минг долларни ташкил этади ва 2021 йилда ишга туширилиши кўзда тутилмоқда.

2015-2022 © Булунғур туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM