“Махалла –менинг тақдиримда”  кўрик-танловининг туман  босқичи ўтказилди

“Қадриятлар бешигисан – азиз маҳаллам” шиори остида “Маҳалла – менинг тақдиримда” кўрик-танловининг туман боскичи 2019 йил 2 декабр куни Булунғур тумани Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар колежида ўтказилди.

 

Тумандаги 55 та махалла фукаролар йиғинларида махаллалараро саралаш боскичи 4-10 ноябр кунлари худудларда ўтказилган эди. Саралаш боскичидаги ғолиб жамоалар “Каптархона” маҳалла фукаролар йиғинининг “Кабутар” жамоаси, “Янгиобод” маҳалла фукаролар йиғинининг “Ватан” жамоаси, “Нурли йўл” маҳалла фукаролар йиғинининг “Нурли йўл” жамоаси,  “Элобод” маҳалла фукаролар йиғинининг “Элобод” жамоаси, “Гулобод” маҳалла фукаролар йиғинининг “Гулобод” жамоаси, “Бешкуви” маҳалла фукаролар йиғинининг “Бешкуви юлдузлари” жамоаси, “Самарқанд” маҳалла фукаролар йиғинининг “Самарқанд” жамоа лари туман боскичида иштирок этишди.

 

Танлов якунига кўра, “Каптархона” маҳалла фукаролар йиғинининг “Кабутар” жамоаси, 94 балл туплаб 1-ўринни:

“Янгиобод” маҳалла фукаролар йиғинининг “Ватан” жамоаси 90 балл тўплаб 2-ўринни, 

“Нурли йўл” маҳалла фукаролар йиғинининг “Нурли йўл” жамоаси, 83 балл тўплаб 3-ўринни кўлга киритди.

 

Ғолиб жамоалар, номинациялар ғолиблари дипломлар, фахрий ёриклар ва кимматбахо совғалар билан такдирландилар. Кўрик-танловнинг вилоят боскичида “Каптархона” махалла фукаролар йиғинининг “Кабутар” жамоаси иштирок этиб, туманимиз шаънини ҳимоя қилади.

2015-2024 © Хокимият Булунгурского района. Разработан в: SAKTRM