Маълумки, ривожланган давлатларда амалдор ва қариндошларининг ҳисобида қандай мулклар бор, қанча пул топади ва бошқа даромадлар тўғрисида декларация тўлдирилади. У билан тегишли сайтларга кириб бемалол танишишингиз мумкин. Бундан мақсад жамиятда коррупциянинг олдини олиш.
2020 йилдан Ўзбекистонда амалдорлар ва уларнинг қариндошлари даромад декларациясини тўлдириши мумкин. Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида деклорация тўғрисидаги янги таҳрирдаги қарор лойиҳаси муҳокама учун эълон қиинди. Жамиятда юз бераётган ўзгаришларга бефарқ бўлманг. Сиз ҳам бу борада ўз таклифларингизни билдиришингиз мумкин.
Бошқаларга ҳам улашинг!