Бешта ташаббус доирасида китобхонлик кечаси.

Жорий йилнинг 10 сентябр куни Булунғур тумани истироҳат боғида жойлашган “Ёшлар кутубхонаси”да Ўзбекистон Республика Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус бўйича  устувор вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман халқ таълими бўлими, туман ички ишлар бўлими ҳамкорлигида туманнинг атоқли шоирлари Рустам Бердалиев, Рўзибой Холмирзаев ва Ҳамроқул Маҳмудовлар ҳамда тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг ёш шоир-шоиралари билан учрашув ўтказилди. Учрашув жараёнида шеърий асарларнинг яратилиши, уларнинг турлари, “шоир ким?”, “шер нима?”  каби мавзулар юзасидан атоқли шоирлар ҳамда ёш ижод ихлосмандлари ўртасида ўзаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбати давомида шоирлар ўз ижод намуналаридан ёшларга ўқиб бердилар ҳамда уларнинг фикрларини тингладилар. Шоирлар томонидан “Ёшлар кутубхонаси” учун ўз шеърий тўпламлари совға қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Ғ.Маматов адабиётга ошно ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик каби иллатлар кузатилмаслиги тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди ҳамда ёшларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Давра суҳбатидан сўнг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан ажратилган, хар бир таълим муассасаси учун 12 турдаги бадиий адабиётлар жамланмасини туман Кенгаши, туман Ҳокимлиги, туман ХТБ мудири С.Бердиқулов, туман ёшлар масалалари бўйича ИИБ бошлиғи ўринбосари Ғ.Маматов ҳамда туманимиз шоирлари Р.Бердалиев, Р.Холмирзаев ва Ҳ.Махмудовлар  билан ҳамкорликда таълим муассасалари кутубхоначиларига тантанали равишда топширилди. Ушбу китоблар тўплами бепул ажратилган бўлиб, мактаб кутубхонасига кирим қилинади ҳамда ёшлар томонидан исталган вақтда фойдаланиш учун тақдим этилади.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Хокимият Булунгурского района. Разработан в: SAKTRM