Туман ҳокими ёшлар билан учрашди

Юртимизда ёшлар масаласига қаратилаётган юксак эътибор натижасида 2017 йил 30 июнь куни “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан ёшлар билан ишловчи, уларнинг қўллаб-қувватловчи профессионал тузилма яратиш таклифини бердилар ва уни “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” деб номлашни таклиф этдилар. Айни шу кундан бошлаб, 30 июнь санаси ҳар йили Республика миқёсида “Ёшлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш зарур, дунёнинг кўпгина ривожланган давлатларида ҳам айнан ёшлар манфатини ҳимоя қилувчи бу каби профессионал тузилма мавжуд эмас.

Июн ойи туман ёшлари учун унутилмас байрамлар ойлиги бўлди десак муболаға бўлмас. Жумладан Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов томонидан 30 июн – “Ёшлар куни” муносабати билан жорий йилнинг 11 май куни тасдиқланган 07-01/824-сонли “Ёшлар ойлиги”ни ўтказиш ва “Ёшлар куни”ни кенг нишонлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар бўйича вилоят ҳокимлигининг чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29 июн куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши ҳамда туман ҳокими Б.А.Бахрамов ташаббуси билан туман ҳокимлиги катта мажлислар залида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Учрашувнинг асосий иштирокчилари таълим, санъат, маданият, спорт каби жабҳаларда йил давомида улкан марраларни забт этган ёшлар ҳамда маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар бўлишди. Учрашув давомида ёшлар нафақат ўзларини қийнаган савол, муаммо ва таклифлари билан мурожаат қилиш, балки туман ҳокими билан у кишининг қизиқишлари, ҳаёт йўли, болалаик орзулари, келажак режалари ва ёшлардан кутаётган умидлари тўғрисида яқиндан, самимий мулоқот қилиш имкониятига эга бўлишдилар. Учрашув давомида туман ҳокими Б.А.Бахрамовнинг ёшларга хос беғуборлиги, самимий суҳбати, ёшларга нисбатан дўстона муносабати учрашув иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Учрашув якунида таълим, санъат, маданият, спорт каби соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритган ёшлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида “Ёшларга оид давлат сиёсати” самарадорлигини оширишда, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мақсад ва вазифаларини ҳаётга кенг тадбиқ этишда, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг орзу ва интилишларини рўёбга чиқаришда алоҳида фаоллик кўрсатган ҳамкор ташкилот вакиллари туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Булунғур туман Кенгаши томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишдилар.

Бугунги учрашув шубҳасиз, ёшларнинг хотирасида бир умрга қолиши шубҳасиздир.

 

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Булунгурского района. Разработан в: SAKTRM