Самарқанд вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Хитойда: улар хитойлик тадбиркорлар билан музокаралар олиб бормоқда

Жорий йилнинг 6-12 апрель кунлари ишбилармонлар ва мутасадди раҳбарлардан иборат делегацияси Хитойга ташриф буюрди. Хитойда ўтказиладиган учрашувларда Хитойлик ишбилармонлар билан ҳамкорликни янада янги босқичга кўтариш бўйича келишувларга эришиш мақсадида туманимиз ҳокими Б.А.Бахрамов томонидан қатор Хитойлик тадбиркорлар билан учрашувлар олиб борилмоқда.

Туманимиз ҳокими Б.А.Бахрамов Хитой Халқ Республикасининг Пекин, Чженчжоу, Цзинань, Шоугуан ва Циндао шаҳарларида бўлиб, эркин иқтисодий зоналар фаолияти билан танишиши ва халқаро инвестиция ва савдо кўргазмасида ҳамда “Бир камар, бир йўл” халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик форумида қатнашиб Булунғур тумани инвестиция, савдо-экспорт ва туризм салоҳиятини намоён этувчи тақдимотлар ўтказмоқдалар. Шунингдек,  бир қатор хитойнинг йирик компаниялари билан музокаралар олиб бориш ҳамда ҳамкорлик шартномаларини имзолаш учун музокаралар олиб борилмоқда.

Дастур доирасида дастлабки учрашувлар Хэнан провинциясининг Чженчжоу шаҳрида амалга оширилди ва туманимизнинг инвестицион салоҳияти билан яқиндан таништирилиб ўтилди.

Туманимиз ҳокими 8 апрель куни делегация аъзолари билан биргаликда қатнашди. Хэнан провинциясида иш бошлаган “XIII савдо ва инвестициялар Халқаро Хитой ярмаркасида” Самарқанднинг савдо ва инвестицион салоҳияти намоён этилди.

Бугун туманимиз раҳбари Хитой давлатининг Цзинанъ провинсиясига ташриф буюради ҳамда Цзинанъ раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилади.

2015-2024 © Хокимият Булунгурского района. Разработан в: SAKTRM