Булунғурда чорвачилик ва балиқчилик ривожи қай ҳолатда?

Булунғур туман ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги ўқув-соатида шу масалаларда сўз юритилди. Туман ҳокимининг ўринбосарлари ва аппарат ходимлари иштирок этган ўқув-соатида туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алиев Улуғбек, соҳада амалга оширилаётган ишлар, истиқболли режалар тўғрисида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтди.

Ҳоким ўринбосарининг маълум беришича, туманинг “Ғўбдин” массиви ҳудудидан “Metin group impeks” МЧЖга чорвачиликни ривожлантириш учун 1012 гектар ер майдони ажратиб берилган. Ушбу хўжалик томонидан замонавий техналогияларни қўллаган ҳолда лалми ер майдонларида сув пуркаш йўли билан суғориш орқали чорва молларига озуқа етиштирилади ва хориждан 100 бош насилли қорамол, 1200 бош насилли қўй олиб келинади.

Балиқчилик соҳасидаги истиқболли режалар хусусида сўз юритилар экан, “Булунғур феникс сервис” МЧЖ томонидан Испания давлатининг “Никами” фирмаси билан хамкорликда Зарафшон массивида фарел балиқлари етиштириш ва уни қайта ишлаш бўйича йирик лойиха амалга оширилиши режалаштирилганлигини, айни пайтда Испания давлатидан зарур ускуналарни олиб келишга таёргарлик кўрилаётганлигини маълум қилди.

Ўқув соати давомида, туман ҳокимлиги умумий бўлим мудири Шерзод Норматов сўзга чиқиб, мурожаатларнинг ижро ҳолатига айрим масъуллар томонидан етарли даражада эътибор қаратилмаётганлигини танқид қилди.

Ўқув-соати сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Хокимият Булунгурского района. Разработан в: SAKTRM