“Булунғур ҳаёти” газетасининг икки нафар ходими вилоят ҳокими томонидан тақдирланди

Бугун Самарқанд шаҳридаги “Нурафшон” маданият саройида 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

 

Унда иштирок этган вилоят ҳокими Э.Турдимов вилоятимизда фаолият юритаётган барча оммавий ахборот воситалари ходимларини байрам билан табриклади. Шундан сўнг, фахрий ва фаол журналистларга вилоят ҳокими томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Жумладан, “Булунғур ҳаёти” газетаси масъул ходими Пўлат Чўмбоев ва газета таҳририятининг фотомухбири Раббим Ҳотамов соҳага қўшан ҳиссаси ва фидокорона меҳнатлари учун вилоят ҳокими Э.Турдимов томонидан тақдирландилар.

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM