“Булунғур ҳаёти” жамоаси ва фахрий журналистлар байрам билан табрикланди

Бугун юртимизда оммавий ахборот воситаларига эътибор ҳар қачонгидан ҳам ўзгача. Эндиликда давлат идоралари ОАВ вакиллари учун ёпиқ эмас. Аксинча, улар билан ҳамкорлик қилишга интилмоқдалар. Сабаби, оммавий ахборот воситаларининг жамият ривожида муҳим аҳамиятга эга эканлиги вақт синовидан ўтган ҳақиқатдир!

 

27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Булунғур туманидаги ягона босма нашр бўлмиш “Булунғур ҳаёти” газетаси ходимлари, жамоатчи ҳамда нафақадаги, фахрий журналистлар учун бир пиёла чой устида байрам дастурхони ташкил этилиб, таҳририят ходимларига туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда совғалари, шунингдек, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг байрам совғалари топширилди.

 

Хусусан, газетанинг иш фаолиятини келгусида янада самарали ташкил этиш мақсадида байрам муносабати билан компютер жамланмаси, принтер ҳамда телевизор совға қилинди. Ижодкорлар даврасидаги байрам дастурхони касб фаолиятидаги қизиқарли воқеалар ҳамда ўз ижодига мансуб шеърлар айтилиши билан давом этди.

Фурсатдан фойдаланиб, барча оммавий ахборот воситалари вакилларини касб байрами билан табриклаймиз!

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM