Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвеститцияларни амалга оширувчи корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилари диққатига!

          Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг “Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвеститциялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвеститциялар тўғрисида”ги 1-инвест шакли (чораклик) Давлат статистика ҳисоботини 2020 йилнинг I-чораги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 29 апрель санасидан кечиктирмасдан тақдим этишлари шарт!

         Мансабдор шахсларнинг Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган Давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиши ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

 

 

Булунғур туман статистика бўлими

Мурожаат учун телефонлар (366)442-23-53

 

 

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM