Баходир Абдуллаевич Бахрамов Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Бугун, 14 январь куни Булунғур тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг биринчи ташкилий сессияси ўтказилди.

 

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев, тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассаса  раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этишди.

 

Сессиянинг кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

  1. Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси Умматов Абдукарим Ўраловичнинг 2019 йил 22 декабр куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида ахбороти.
  2. Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашига сиёсий партиялардан кўрсатилган ва сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида.
  3. Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
  5. Самарқанд вилояти ҳокими томонидан Булунғур тумани тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш тўғрисида.
  6. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.

 

Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг биринчи сессиясида вилоят ҳокими томонидан Булунғур тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

 

Депутатлар Баходир Абдуллаевич Бахрамов номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлаб, Булунғур тумани ҳокими лавозимига тасдиқладилар.

 

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM