25 та ногиронлик аравачаси топширилди

3 декабрь - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги “Дийдор” базмгоҳида ногиронлиги бор ва уларга қаровчи тумандошларимиз учун байрам дастурхони ташкил этилди.

 

Тадбир аввалида туман ҳокими Баходир Абдуллаевич Бахрамов сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этаётганлигини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари қонунлар билан кафолатланганлигини, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча жабҳалари учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуриш ҳамда уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитларни таъминлаш борасида бугун кўплаб ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидаб ўтди.

 

         “Бу муқаддас ватанда азиздир инсон!” шиори остида ўтказилган байрам тадбирида жами 160 нафар ногиронлиги бор фуқароларимиз иштирок этишди. Табдир давомида 25 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари берилди. Аравача соҳиблари, уларнинг яқинлари ўз қувончини яшира олмасдан она ватанимиз тинчлиги абадий бўлишини сўраб дуо қилдилар. Муҳтарам юртбошимиз, туман ҳокимига ўз миннаддорчилигини билдирдилар.

 

Туман маданият уйи томонидан ижро этилган шўх куй ва қўшиқлар барчанинг кайфиятини кўтарди.

 

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM