Тумандаги 8-сонли ихтисослаштирилган МТТда байрам тадбири ўтказилди.

3 декабрь - “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан Булунғур тумандаги 8-сонли Ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотида “Ҳеч ким меҳр мурувватдан четда қолмасин” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

 

Тадбирга туман ҳокими ўринбосари Б.Ильчиев, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Л.Махманов, “Миллий тикланиш” демократик партияси туман кенгаши раиси А. Шокиров, туман  халқ таълим бўлим мудири С.Бердиқулов, туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева ҳамда бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 

Байрам тадбирларига ташриф буюрганлар мазкур таълим ташкилотида тарбияланаётган болажонларга  ўқув қуроллари, китоблар, ўйинчоқлар ва бошқа эсталик  совғалари улашдилар. Тадбир давомида йиғилганларга болажонлар томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.

 

Шу ўринда эслатиб ўтиш зараурки, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили 3 декабр “Халқаро ногиронлар куни” сифатида Республикамизда ҳам кенг нишонланади. Ундан кўзланган мақсад мамлакатимизда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, уларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча жабҳалари учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуриш ҳамда уларнинг фаровон ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитларни таъминлашдан иборатдир.

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM