Мурожаат эътиборсиз қолмайди.

Булунғур тумани “Хўжамазгил маҳалласи “Янгиқишлоқ” қишлоғи фуқароси З.Тойланов шу кунга қадар қишлоқ аҳлининг электр энергияси тизимидаги муаммолари юзасидан мутасадди идораларга бир неча бор мурожаат қилган эди. Унинг мурожаатига мувофиқ жойига чиқиб ўрганилганда қишлоқда ҳақиқатдан ҳам электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланб, ушбу муаммолар 2019 йилда режа асосида бартараф этилиши фуқарога маълум қилинган.

 

Мазкур мурожаатга мувофиқ бугун қишлоқ фуқаролари учун КТПМ 63/10 КЛА маркали 63 та хўжалик учун мўлжалланган электр энергияси трансформатори ўрнатилди. Ҳозирда 250 метр масофага 6 дона янги электр токи устунларини ўрнатиш ишлари бажарилмоқда.

 

Маълумот учун, бугунги кунга қадар маҳаллага 42 дона электр токи устунлари ўрнатилган бўлиб, уларнинг 17 таси юқори кучланишли электр энергияси учун, 25 та аҳоли хонадонлари учун мослаштирилган.

2015-2019 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM