“2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини Сенаторлар томонидан маъқуллади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати маълум қилишича, Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида маъруза қилган:

2020 йилда ЯИМнинг 5,5 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 4 фоиз; капитал қуйилмалар ҳажмининг камида 10 фоиз; чакана савдо айланмасининг 5,6 фоиз; хизмат кўрсатиш ҳажмининг 5,7 фоиз ўсиши прогноз қилинди. Давлат бюджети лойиҳаси ушбу макроиқтисодий кўрсаткичлар параметлари асосида ишлаб чиқилди.

Таълим, тиббиёт, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш ва бошқа йўналишлар бўйича қарийб 100 та мақсадли дастурни амалга ошириш режалаштирилган. Инфляция ўсиши прогноз қилинган, ҳукуматда Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантиришга доир аниқ стратегия ва модел мавжуд.

Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси Давлат бюджети маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда иштирок этади. Давлат бюджети маблағларини шакллантиришда солиқ тўловчи сифатида, улардан фойдаланишда давлат томонидан тақдим этиладиган қулайликлар ва хизматларнинг истеъмолчиси сифатида иштирок этади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

2015-2020 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM