Ота-оналар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 999 - сонли “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Булунғур туман мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ҳамда бўш турган ижтимоий соҳа объектларида гурухлар ташкил этилиб, тумандаги 6 ёшли болаларни мажбурий бир йиллик таълим (0 синф) га қамраб олиш режалаштирилган.

Ҳурматли ота – оналар, сизлардан фарзандингизнинг келажагига бефарқ бўлмасликларингизни сўраймиз. 6 ёшли болалар ушбу гурухларда таълим-тарбия олиб махсус СЕРТИФИКАТ билан тақдирланиб,  мактаб таълимига қабул қилинади.

Ушбу гурухларга фарзандингизни жойлаштириш учун туман Давлат хизматлари марказига мурожаат этиб, яшаш ҳудудингиздаги мажбурий бир йиллик таълим (0 синф) гурухларига ариза бериш орқали йўлланма олиб, гурухларга жойлаштирасиз.

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM