ЭКОЛОГИК МАРАФОНГА МАРҲАМАТ!

Эртага 6 октябрь куни Самарқанд шаҳрида "Дарахт эк! - Ҳаётингни яшнат!" шиори остида экологик юриш марофони бўлиб ўтади. Марофон Кӯксарой майдонидан бошланиб, иштирокчилар Университет хиёбонидан Хожа Аҳрори Валий кӯчаси орқали Нодир Девонбеги мадрасасигача бўлган ҳудудни босиб ўтишади.

Тадбир вилоят Уй-жой коммунал хизмат кӯрсатиш бошқармаси, Ӯзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва “Овози Самарқанд” газетаси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Унда меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, фаол ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган.

Марафондан мақсад қадим шаҳарнинг бугунги қиёфасини яшнатиб турган манзарали дарахтларни асраб-авайлаш, янги кӯчат ва гулларни экиш, экологик маданиятни юксалтиришдир!

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматихабарига кўра, марафон муносабати билан тадбир ўтказиладиган ҳудудда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 10:00 дан 13:00 га қадар айрим кўчаларда йўл ҳаракати вақтинча тўхтатилади:

– Кўксарой майдони кўчасининг Университет ҳиёбони ва Хўжа Аҳрор Валий  кесишган кўчаси билан туташмасигача бўлган қисмида;

– Хўжа Аҳрор Валий кўчасининг Нодир Девонбеги мадрасасигача бўлган қисмида.

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM