Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш фаолияти яхшиланади.

Жорий йилнинг 9 сентябр куни туман ҳокимлигида аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш масалаларига бағишлаган йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этган мазкур йиғилишда аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиш билан боғлиқ бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, туманда фаолият юритиб келаётган транспорт уюшмалари фаолиятидаги йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокама этилиб, транспорт воситаларининг кечаси ҳайдовчилар томонидан автобекатга қўйилиб кетилишини, уларнинг тозалигини, транспорт воситаларининг техник ҳамда ҳайдовчиларининг тиббий кўрикдан ҳар куни ўтилишини назорат қилиш, ҳайдовчилар учун махсус форма жорий этиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги тегишли мутасаддилари транспорт хизмати кўрсатувчи уюшмалар билан биргаликда транспорт қатнови йўлга қўйилган линияларни қайтадан кўриб чиқиш, транспорт етишмаётган ва аҳолининг реал эҳтиёжи кўп бўлган йўналишлар учун ҳам тегишли трнаспорт хизматлари фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўриш, туман маркази атрофларида юзага келаётган тиқилинчларнинг олдини олиш мақсадида автошоҳбекатлар қурилиши юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш вазифалари топширилди.

 

Булунғур тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM