Барчаси ўз қўлингда: икки авлод учрашуви

“Барчаси ўз қўлингда” тарғибот декадаси  доирасида жорий йил 2 апрел куни Булунғур тумани Нуронийлар масканида “Ибратли йўл” шиори остида Нуронийлар ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.Тадбирда Нуронийлар жамғармаси туман бўлими  раиси А.Азимов ёшлар иттифоқи туман Кенгаши О.Саттаров ва бир гурух фаол ёшлар иштирок этишди.А.Азимов ўз маърузасида ёшлар тарбияси, маънавияти ва дунёқарашини юксалиши асосий манбаси бу билим эканлигини такидлади.Ёшларни турли хил таъсирлар ва ахборот хуружидан асраб авайлаш бугунги куннинг долзарб масаласи эканлигини яна бир бор тушунтириб ўтди.Ёшлар Нуронийлар масканидаги кутубхонага ҳаёти билан таништирилди ва  савол жавоблар ва таклиф мулоҳазаларга бой тариқа якунланди.

 

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM