МУЛК ИШОНЧЛИ ҚЎРИҚЛАНАДИ

Туман ИИБ Қўриқлаш бўлими томонидан қўриқловга олинган элликга яқин ижтимоий объектлар, шахсий турар-жой ва хусусий нотурар-жойлар, у ердаги мол-мулклар ишончли қўриқланаяпти. Шу мақсадда шахсий таркибнинг хизмат самарадорлигини ошириш учун ходимлар билан мунтазам ўқув машғулотлари ташкиллаштирилмоқда. Тизим фаолиятининг намунали йўлга қўйилганлиги боис жорий йил бошидан ҳозирга қадар қўриқловга олинган объектлар ва фуқаролар хонадонларида бирор марта талон-тарожлик ҳолатлари қайд этилмади. Бу хизмат вазифамизнинг талаб даражасида йўлга қўйилганлигидан далолат беради.

Айни пайтда хусусий объектлар ҳамда фуқаролар хонадонларини қўриқловга олиш бўйича шартномалар тузишни давом эттираяпмиз. Бундан мақсад – халқ манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ва намунали хизмат қилишдир.

Муродулла УСМОНҚУЛОВ,

туман ИИБ Қўриқлаш бўлими гуруҳ

командири, катта сержант.

2015-2024 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM