Бўш турган объектлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3939-сонли қарори ижроси бўйича Булунғур туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3939-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг инвестициялар масалалари бўйича ўринбосари раҳбарлигида ишчи гуруҳлари тузилди.

Ишчи гурух аъзоларига бугунги кунда туман ҳудудида умумий майдони 164,9 гектар, бино ости майдони 142 576 м2 бўлган 321 та бўш турган объектлар жумладан:

- давлат мулки обьектлари 22 та, ер майдони 12,2 гектар ва бино ости мадони 11 792 м2;

- тўла қувватда ишлаётган корхоналар 4 та, ер майдони 1,3 га ва бино ости майдон 1 220 м2;

- ширкат ва жамоа хўжаликлари тугатиш комиссияларидан сотиб олинган объектлар 19 та, ер майдони 25 гектар ва бино ости майдони 10 100 м2;

- хусусий мулкдорларга тегишли обьектлар 247 та, ер майдони 120,5 гектар ва бино ости майдони 112 000 м2;

- турар жой обьектлар 16 та, ер майдони 2,11 гектар ва бино ости майдони 4118 м2;

- эгасиз мулк обьектлари 13 та, ер майдони 3,87 гектар ва бино ости майдони 3746 м2. (эгасиз хашар йўли билан қурилган обьект ва масжидлар);

Бўш турган обьектлар негизида огоҳлантириш хати ва сухбат баёнлари 314 та мулкдорларга юборилди ҳамда интернетдаги веб саҳифасига жойлаштирилган.

Ушбу бўш турган обектлар негизида 72 млрд 808 млн сўмлик 409 та янги иш ўрини яратиш мақсадида 118 та инвестиция лойихалари ишлаб чиқилиб дастурга киритилди. Жумладан 6 та саноат йўналишида, 12 та қишлоқ хўжалик йўналишида ва 100 та хизмат кўрсатиш йўналишларида ишлаб чиқилган инвестиция лойихалари асосида тармоқ жадваллар тасдиқланди ҳамда интернет веб саҳифасига жойлаштирилди.

Бўш турган объектлар мулкдорлари томонидан белгиланган муддатларда инвестиция лойиҳасини тақдим этмаган ва амалга оширмаган мулкдорларга нисбатан таъсирчан солиқ чораларини қўллаш лозим бўлган  20 та объектлар рўйхати таъсирчан солиқ механизми қўллаш учун вилоят Рақобат бошқармасига тақдим қилинди.

Шунингдек, бугунги кунда, 56 та бўш турган ерлар аниқланиб, уларнинг чизмалари, фотосуратлари, жойлашган жойи ҳақида маълумотлар ва ушбу бўш ерларда ташкил этиладиган лойиҳалар презентацияси тайёрланиб, 33 та ер лойиха онлайн дастур орқали тегишли ташкилотларнинг хулосалари олиниб, e-auksion.uz сайтига жойлаштирилиб, шундан 18 та ер лойиха аукциони якунланди,  15 та ер лойиха аукционга қўйилган ва 2018 йил 11 октябрдаги ПҚ-5552-сонли қарорга асосан 23 та лойиҳаларни e-auksion.uz сайтига жойлаштирилди ва 1 та ер лойиха аукциони якунланди.

2015-2019 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM