Булунғур сув омбори

Булунғур туманида “Булунғур” сув омборини қурилиши бўйича

МАЪЛУМОТ

         Булунғур туманида лойиҳавий ҳажми 100 млн.м3 бўлган “Булунғур” сув омборини қуриш объекти қурилиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3405-сонли “2018-2019 йилларда ирригацияни ривожлантириш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Давлат дастури тўғрисида”ги қарорига киритилган.

 Булунғур туманида лойиҳавий ҳажми 100 млн.м3 бўлган “Булунғур” сув омборини қуриш учун 163.3 млрд.сўм маблағ режалаштирилган, хозирги кунда “Зарафшон” ДУК томонидан экскаватор, булдозер ва MAN автомашиналарини олиб келиб қурилиш ишлари бошланган.

2022 йил декабрь ойгача “Булунғур” сув омборини қуриш ишлари тугатилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 17 майдаги 413-сонли "Самарқанд вилоятида Булунғур сув омборини қуриш" лойихасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинди.

2015-2019 © Bulung‘ur tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM