Булунғур туманининг 2018 йил якуни ва 2019 йилнинг асосий иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида маълумот

Кичик Саноат зонаси ташкил этилиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3607-сонли қарори ижроси юзасидан туманда Килдон Махалла фуқаролар йиғини худудидаги собиқ Килдон кансерва заводи жойида жами ер майдони 7.5 га ни ташкил этади.

Кичик саноат зонасини ташкил этиш натижасида жами 5 млн 360 минг долларлик 11 та лойиҳаларга ер майдони ажратилиб, 251 та янги иш ўрни яратилиш режалаштирилган. Лойиҳа ташаббускорлари маъмуриш кенгаш томонидан мақулланган.

 

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этилиши

"Pure Diomand silk"  Буюк Британия  Давлатининг “FIRST NEW HAMPSHIRE” LTD корхонаси билан хамкорликда очилган  кўшма корхонада жами 2018 йилда 4 млн 500 минг долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши режалаштирилган, “FIRST NEW HAMPSHIRE” LTD корхонаси вакиллари келиб туман ҳокимилигида лойиҳани ўз муддатида ишга тушириш юзасидан сухбатлар ўтказилди ва йил якунига қадар 400 минг доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритишини билдирди, ҳозирги кунда қўшма корхонага 200 гектар ер майдони ажратилиб, қурилиш лойиҳа хужжатлари амалга оширилган. Натижада 200 та янги иш ўрни яратилади.

2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни мақсадида Хитой давлатининг инвесторлари билан музокаралар ўтказиб туманнинг Мингтепа махалласи ҳудудидан пишган ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишга келишилиб 3 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритиш белгиланди ва янада кўпайтириш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

 

Туманни 2018-2019 йилларда амалга ошириладиган 2018 йил Вазирлар Маҳкамасининг 28 июндаги 488-сонли қарори асосида 20 та инвестиция лойиҳаларнинг умумий қиймати 84 млрд 259 млн сўм маблаг ўзлаштирилиб, 358 та янги иш урни яратилади

шундан 7 та саноат, 5 та хизмат, 8 та кишлок хўжалиги асосида амалга оширилади.

2018 йилда 15 та лойиҳа умумий қиймати 72 млрд 636 млн сўм натижада 333 та иш ўрни яратилади.

2019 йилда 5 та лойиҳа умумий қиймати 12 млрд 823 млн сўм натижада  113 та янги иш ўрни яратилади.

Лойиҳаларнинг ўз муддатида 6 та лойиҳа фойдаланишга топширилди.  

  1. "Mingtepa Trans" МЧЖ  - Техникаларни таъмирлаш
  2. "Doniyor Eshmurodov Transс" МЧЖ - Техникаларни таъмирлаш
  3. "Bulungur Laziz Trans" МЧЖ - Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш
  4. "Gulobod gold g'isht" МЧЖ - Пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни кенгайтириш
  5. “Sag Agro Bulung'ur” МЧЖ - Интенсив боғ ташкил этиш
  6. "Shifo Baxsh Sifat Mevalari" ФХ - Интенсив боғ ташкил этиш

 2018 йил йил якуни билан 9 та лойиҳа белгиланган ишларни ташаббускорлар ва тижорат банклари томонидан амалга ошириш кечиктирилмоқда.

  1. "Bulungur med servis" OK - Тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш лойиҳаси муддати 2018 йил июн ойида фойдаланишга топшириш белгиланган бўлсада ташаббускор томонидан қурилиш ишлари кечиктирилмоқда.
  2. "Bulungur Laziz Trans" МЧЖ - Музлаткичли омборхона лойиҳаси 2018 йил август ойида фойдаланишга топшириш белгиланган эди Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги томонидан маблағ ажратиш сентяб ойига кечиктирилганлиги сабабли лойиҳа ўз муддатидан кечикмоқда. Бугунги кунда асбоб-ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Қолган лойихаларда ҳам шу каби камчиликлар юз берганлиги сабабли ўз муддатидан кечикмоқда.

 

Бандлик дастурини ижроси

Жорий йилда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва янги иш ўринлари яратиш худудий дастури доирасида жами 5523 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, ўтган январ-ноябр ойларида 3970 та янги иш ўринлари яратилиб, режага нисбатан 100,3 фоизга бажарилди.

Шундан:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3506-сонли қарори билан тасдиқланган 2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурига асосан Булунғур туман худудий Бандлик дастури доирасида 1366 та янги иш ўринлари ташкил этилиши режа этиб белгиланган бўлиб, амалда ўтган январ-ноябр ойларида 1129 тага (режа январ-ноябр ойлари-1072 табажарилиб, режага нисбатан 105,3 фоизга амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятига қилган ташрифи давомида берган топшириқлари ва Пастдарғом туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнининг 2-бандига мувофиқ, Булунғур туманида 2018 йилда барча йўналишларда 4157 та янги иш ўрни яратиш юзасидан қўшимча режа топшириғи берилган бўлиб, ўтган январ-ноябр ойлари якуни билан 2841 тага(режа январ-ноябр ойлари-2887 та) режага  нисбатан 98,4 фоизга бажарилди.

 

Экспорт кўрсаткичларининг ижроси

Туман бўйича жорий йилга жами 29 млн 45 минг.доллар (шундан, саноат – 3 млн 650 млн.долл, мева-сабзавот –25 млн 395 минг.долл.) миқдорида экспорт прогноз кўрсаткичлари белгилаб олинган.

Амалда – 11 млн 831 минг.доллар: Жумладан саноат маҳсулотлари
2 млн 964 минг.доллар ёки 81 фоиз ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари
8 млн 867 минг.доллар ёки 35 фоиз экспорти амалга оширилган.

Ҳисобот йилида 6 та корхоналарга прогноз белгиланган бўлиб, уларнинг 2 таси саноат ва қолган 5 таси мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширувчи экспортёр корхоналардир (АФ “Булунғур Сандвик” корхонасига саноат ва мева-сабзавот маҳсулотларига режа қўйилган).

Ўтган давр мобайнида қўшимча 10 та янги корхоналар экспорт фаолиятига жалб қилиниб, улар томонидан 6 млн 153 минг.долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган (экспорт қилинган маҳсулотнинг 108  фоизи).

 

 Тадбиркорлик субъектлари сони

Туманда 01.12.2018 йил ҳолатига 700 та кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари рўйхатдан ўтган (деҳқон ва фермер хўжаликларсиз). 01.12.2017 йил ҳолатига 614 тани ташкил қилган. Шундан, фаолият кўрсатаётганлар сони 01.12.2018 йил ҳолатига 658 та, 01.12.2017 йил ҳолатига 551 тани ташкил қилган. Фаолият кўрсатмаётган кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони 01.12.2018 йил ҳолатига 42 та, 01.12.2017 йил ҳолатига 63 тани ташкил қилган. Шунингдек, 01.12.2018 йил ҳолатига янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони 125 та01.12.2017 йил ҳолатига 127 та бўлган. Тугатилган кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони 01.12.2017 йил ҳолатига 113 та, 01.12.2018 йил ҳолатига 46 тани ташкил қилган.

2015-2024 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM