Орамиздаги саховатпеша инсонлар...

Бугунги “йўғон чўзилиб, ингичка узилади”ган синовли дамларда ҳам эл дардига дармон бўлишни истовчи саховатли инсонларнинг кўплиги кишини хурсанд қилади.

Жумладан кўп йиллар турли раҳбар ва масъул лавозимларда ишлаб келган саҳоватпеша инсон Суръат Шодиёров ва унинг Америка Қўшма Штатларининг нуфузли компаниясида ишлаб келаётган ўғли Сухроб Шодиёров, Булунғур туман Тиббий ижтимоий хизматлар шўъбаси мудири Р.Мухторовлар билан хамкорликда тумандаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг 5 нафарига ногиронлик аравачаси олиб бердилар. Жумладан. ҳомийлар кўмаги билан “Сулувқўрғон” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони С.Х., “Бўдана” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Х.А., “Оқтош” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони М.Т., “Гулобод” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони С.Х., “Саховат” маҳалласида яшовчи У.Т.ларга  ногирон аравачалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар “Гулистон” маҳалласида яшовчи Ф.А., З.И., “Янгиариқ” маҳалласида яшовчи З.А., “Қўнғирот” маҳалласида яшовчи П.А., “Бешкуби” маҳалласида яшовчи Р.Ў.ларга хам озиқ-овқат ҳамда бир қопдан ун маҳсулотлари етказиб берилди.

Аслида гап ёрдамнинг қийматида эмас, муҳими ҳар бир яхшилик кўнилларга эзгулик уруғини қадайди. У қандайдир моддий қийматда бўлиши ҳам шарт эмас, энг камида биргина ширин сўз, бир табассум. Зеро, улуғ аждодларимиз айтганидек, савоб ишни ҳар ким, ҳар кун қилиши керак.

 

 

2015-2024 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM