Депутатлар туман электр тармоқлари корхонасига нега боришди?

Жорий йилнинг 8 июл куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг еттинчи сессиясида электр энергияси билан боғлиқ мурожаатларнинг 24 фоизга ортгани танқид қилинган эди.

Мазкур сессия қарорига мувофиқ туман Кенгаши депутатлари Абдунаби Маллаев ҳамда Алижон Шокиров жорий йилнинг 22 июл куни туман электр тармоқлари корхонасида бўлишиб, корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ўрганишлар давомида амалга оширилаётган ишлар, келгуси режалар, айниқса, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати билан ишлаш ҳолати танқидий ўрганилди, мазкур вазифага масъул ходимлар билан суҳбатлашилиб, муаммолар таҳлил қилинди.

 Ўрганиш натижаларини таҳлил қилиш, масъулларнинг ҳисоботини тинглаш мақсадида навбатдаги сессияга “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари” корхонаси АЖ ҳамда Булунғур туман электр тармоқлари корхонаси масъулларини навбатдаги саккизинчи сессияга таклиф этиш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг саккизинчи сессияси жорий йил 24 июл куни соат 10:00 да ўтказилиши режалаштирилмоқда.

2015-2024 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM