Сиз учун қулай таклиф!

Булунғур тумани “Олмазор” маҳалласида 50 сотих ер майдонида лимончиликка ихтисослашган иссиқхона қурилишига ташаббускор тадбиркорлар учун танлов эълон қилинади!

Ушбу тадбиркорларга Сиз ҳали эшитмаган имтиёзлар берилади! Жумладан, иссиқхона учун “Турон” банк томонидан 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга, 18 фоиз ставкаси асосида кредит ажратилади. Мазкур кредит фоиз ставкасининг 50 фоизи тадбиркорликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобилан қоплаб берилади. Демак, ушбу кредитни 9 фоиз банк ставкаси асосида дейиш мумкин! Сиз учун қулайликлардан яна бири ушбу банк кредитини 6 ойда бир марта, яъни йилда 2 марта тўлашингиз мумкин! Кредит суммаси 550 миллион сўмгача бўлиши кутилмоқда. Ташаббускор тадбиркор томонидан тақдим этиладиган лойиҳа сметасига мувофиқ ушбу сумма ўзгариши ҳам мумкин.

 

Кредит олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

  1. Устав.
  2. Гувоҳнома.
  3. Таъсисчи паспорти.
  4. Қурилиш учун рухсат АПЗ СМЕТА ГАСН рухсати.
  5. Бизнес режа.
  6. Экология хулосаси.
  7. Гаров учун иссиқхонанинг ўзи қўйилади.
  8. Давлат хизматлари марказидан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтади.
  9. Банкдан ҳисоб рақам очади.

 

Шошилинг, бундай қулай имкониятни қўлдан бой берманг!

 

Мурожаат учун телефонлар:

Турон банк: +998 98 573 06 61

Булунғур туман ҳокимлиги: +998 66 442 25 95

Image_elon: 
2015-2024 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM