Булунғур тумани ҳудудида жойлашган йўлларда 2019 йил давомида  қандай ишлар амалга оширилди?

1.Булунғур тумани ҳудудида жойлашган йўлларнинг жами 1583 км  узунликдаги йўллар мавжуд, шундан:

Самарқанд мунтазам йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси тасарруфидаги умумий фойдаланишдаги халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўли(М-39 “Алмати шаҳри-Бишкек шаҳри-Тошкент шаҳри-Шахрисабз шаҳри-Термиз шаҳри” а/йнинг 1037-1061 км қисми)-24 км,

Булунғур туман йўллардан фойдаланиш корхонаси тасарруфидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари-254 км,

Булунғур туман ободонлаштириш бошқармасига қарашли Булунғур тумани маркази ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ ички йўллари-1305 км, шундан цементобетон қопламали йўллар-0,7 км, асфальтобетон қопламали йўллар-106,7 км, қора қопламали-8,5 шағал йўллар-844,3 км, тупроқ йўллар- 344,8 км ташкил қилади.

         2. Булунғур тумани ҳудудидаги ички йўлларда 2019 йил давомида бажарилган ишлар:

          2019 йилда туман ҳудудидаги ички йўлларда 3986,9 млн.сўмлик ишлар амалга оширилиб, жами -20,5 км  узунликдаги йўллар таъмирланди. Шундан 9,1 км йўлга асфальтобетон қоплама, 11,4 км йўлга шағал қоплама ётқизилди. Жумладан:

         а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги қарорига асосан тумандаги Янгиариқ МФЙ Меҳнатобод қишлоғида, Хўжамазгил МФЙ Янгиқишлоқ қишлоғида, Чангал МФЙ Чангал қишлоғида жами 2323,4 млн.сўмлик ишлар бажарилиб, 15,5 км узунликдаги йўллар таъмирланди. Шундан 4,5 км йўлларга асфальтобетон ётқизиш ва 11,0 км йўлларга шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Жумладан:

Янгиариқ МФЙ Меҳнатобод қишлоғида 908,5 млн.сўмлик ишлар бажарилиб, 3,4 км узунликдаги йўллар таъмирланди. Шундан 2 км йўлларга асфальтобетон ётқизиш ва 1,4 км йўлларга шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Хўжамазгил МФЙ Янгиқишлоқ қишлоғида 615,4 млн.сўмлик ишлар бажарилиб, 6,3 км узунликдаги йўллар таъмирланди. Шундан 1,6 км йўлларга асфальтобетон ётқизиш ва 4,7 км йўлларга шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Чангал МФЙ Чангал қишлоғида 799,5 млн.сўмлик ишлар бажарилиб, 5,8 км узунликдаги йўллар таъмирланди. Шундан 0,9 км йўлларга асфальтобетон ётқизиш ва 4,9 км йўлларга шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

б) 2019 йилда тумандаги минтақавий йўллар(туман маркази ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ ички йўллари)да 1663,5 млн.сўмлик ишлар бажарилиб, 5,0 км узунликдаги йўллар таъмирланди. Шундан 4,6 км йўлларга асфальтобетон ётқизиш ва 0,4 км йўлларга шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.

Гулистон МФЙ Ф.Йўлдош кўчасида 43547,3 млн.сўмлик 0,47км,

Булунғур МФЙ Спитамен кўчасида 46019,6 млн.сўмлик 0,15км,

Булунғур МФЙ Сайилгоҳ кўчасида 25828,7 млн.сўмлик 0,1км,

Булунғур МФЙ А.Навоий кўчасида 83399,4 млн.сўмлик 0,51км,

Булунғур МФЙ Сайилгоҳ кўчасида 2000, млн.сўмлик,

Оқтепа кўчасида 10639,4 млн.сўмлик,

Улуғбек МФЙ ички йўлида 230000, млн.сўмлик 0,23 км,

Ниёзмат МФЙ Ниёзмат қишлоғи қабристони йўлида 216690,7 млн.сўмлик 1,05 км,

Янгиариқ МФЙ Хатча масиви ички йўлида 74337,8 млн.сўмлик 0,204км,

Эсонтурди МФЙ ички йўлида 57135,8 млн.сўмлик 0,16км,

Оқтепа МФЙ ички йўлида 43648,6 млн.сўмлик 0,13км,

Эрганакли МФЙ Хўжа Ҳофиз Меросий зиёратгоҳига олиб борувчи ички йўлда 143079,7 млн.сўмлик 0,64км,

Чангал-1 МФЙ Чангал қишлоғи ички йўлида 43804 млн.сўмлик 0,43км,

Ғўбдин МФЙ ички йўлида 54667,2млн.сўмлик йўл таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

3. Булунғур туман йўллардан фойдаланиш корхонаси тасарруфидаги умумий фойдаланишдаги маҳаллий ахамиятдаги 254 км автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг кечаю-кундуз, бетўхтов ва хавфсиз ҳаракатини таъминлаш учун  2019 йилда жами 3544,1 млн.сўмлик таъмирлаш ва йўлларни сақлаш ишлари бажарилиб, жумладан

автомобилъ йўлларида 852,6 млн.сўмлик сақлаш,

автомобилъ йўлларида 2648,0 млн.сўмлик рини жорий таъмирлаш,

автомобилъ йўлларида 43,5 млн.сўмлик қишки қаров ишлари бажарилди.

4. Булунғур туман йўллардан фойдаланиш корхонаси тасарруфидаги автомобиль йўлларида бош пудратчи Самарқанд мунтазам йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2019 йилда 1500 млн.сўмлик тўла таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шундан

умумий фойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятдаги 4н-499”д”  “М-39 а/й-4к-516 а/й” автомобиль йўлида 500  млн.сўмлик тўла таъмирлаш ишлари,

умумий фойдаланишдаги маҳаллий аҳамиятдаги 4р-238 “Самарқанд шаҳри-Булунғур шаҳри-Аламли қишлоғи” автомобиль йўлида 1000  млн.сўмлик тўла таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси.

 

Уланинг ва улашинг:

Web-sayt | Facebook

Telegram | Twitter

2015-2020 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM