“MONGOL RALLY – 2019” иштирокчилари Булунғурда.

Жорий йилнинг 13 август куни “Mongol Rally Racers” пойгачилари италиялик Valerio Bocelli ҳамда Dennis Pesci Булунғур туманига етиб келишди. Саёҳатчилар туман ҳокимлиги, фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш туман Кенгаши, Ўзбекистон ёшар иттифоқи туман Кенгаши, туман маданият уйи ходимлари томонидан миллий мусиқа садолари остида кутиб олинди.

-Бу нуқтада бизни Ўзбекистоннинг бошқа жойларидагидан ҳам ўзгача кутиб олишди, биз бу эътибор, самимий меҳмондўстликдан бениҳоя мамнунмиз, - дейди Dennis Pesci. Меҳмонлар туман аҳли билан эсдалик учун суръатларга тушишди, миллий мусиқа садолари остида рақс тушишди. Valerio Bocelliнинг таъкидлашича, улар ватанига қайтишгач саёҳатлари давомида кўрган-кечирганлари тўрисида махсус журнал яратилади ва унга ушбу манзилни албатта киритишади.

Пойгачилар Италия – Австрия – Чехия – Словакия – Венгрия – Руминия – Сербия – Болгария – Туркия – Грузия – Азарбайжон – Эрон – Туркманистон – Ўзбекистон – Тожикистон – Қирғизистон – Қозоғистон – Россия – Хитой (Мўғулистон) йўналишида саёҳат қилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳани ташкил этган “Cool Earth” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан Булунғур туманида “Vitis Dominius” хорижий корхонаси ташкил этилган ва 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилган. Мазкур корхонада Италия технологияси асосида томчилатиб суғориш орқали ландшафтбоп ўсимликлар, кўп йиллик мевали ва манзарали дарахтлар, ноёб гул кўчатлари етиштирилмоқда.

Булунғур тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Бизни кузатиб боринг. Дўстларингизни ҳам таклиф қилинг.

http://bulungur.uz

https://t.me/Hokimlik_matbuot_xizmati

fb.me/Hokimlikmatbuotxizmati

https://twitter.com/MatbuotXizmati

2015-2024 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM