Факт ва рақамлар

Булунғур туманида кичик тадбиркорлик субъектлари тўғрисида маълумот

 

        Туманда, жорий 2018 йилнинг 1 декабр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари умумий сони 700 тани ташкил этиб, фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари сони 658 тага етди.

       Янгидан ташкил этилган 125 та тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми, яъни 26 таси саноат соҳасига,  35 таси савдо соҳасига, 33 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасига, 5 таси қурилиш соҳасига, 7 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасига, 4 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасига ҳамда 9 таси бошқа соҳаларга тўғри келмоқда.               

       Шу билан бирга, жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига давлат рўйхатидан ўтган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар умумий сони 7 тани ташкил этиб, шудан 1 таси хорижий корхона ҳисобланади.

                                                         Булунғур туман статистика бўлими.

                     

2015-2023 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM