Булунғурда доривор коврак ўсимлик питомниги ташкил этилди

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш сохасидаги назорат бўйича Булунғур туман инспекцияси хамда Булунғур туманида фаолят олиб бораётган “Табиат неъмати саховати” МЧЖ томонидан 2021 йил 10-14 феврал кунлари Ғўбдин массивида жойлашган 20 минг дона коврак (ferula) питомниги ташкил этилган эди.

 

Ҳозирги кунда коврак ўсимликлари ривожланиши учун агротехник ишлари олиб борилмоқда ва ўсимликлар ривожланиб бормоқда.

 

Маълумот учун, коврак асосан, қумли чўллар, адирлар, тоғлар ва тоғолди ялангликларда, соф тупроқли ерларда ўсади. Ундан халқ табобатида азалдан хавфли шишлар ва захм касаллигини даволашда, ундан олинадиган елим-смоланинг спиртли тиндирмаси астма, томир тортиши ва асаб касалликларида ишлатилган.

 

Тиббиётда коврак елим-смоласи — assa-foetida номи билан кукун, эмулсия ва спиртли тиндирма ҳамда оғриқ қолдирувчи ва тинчлантирувчи восита сифатида ишлатилади. Шарқ мамлакатларидан Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистонда унинг елими ва илдизи кулинарияда зиравор сифатида, косметика саноатида атторлик воситалари ишлаб чиқаришда ишлатилади.

 

2015-2024 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM