Тижорат банклари ҳам “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишлашга ўтишмоқда

Бугун “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишлаш тўғрисидаги сўзлар бот-бот қулоққа чалинмоқда.  Жумладан, тижорат банклари ҳам бундан мустасно эмас. Хусусан, бугун Булунғур туманидаги ҳар бир маҳаллага иқтисодий комплекс ва тижорат банкларидан вакиллар бириктирилган бўлиб, улар жойларда юриб, аҳолининг талаб ва таклифларини ўрганишмоқда. Мисол учун оладиган бўлсак, “Туронбанк” АТБ Самарқанд филиали Булунғур туманда ўз фаолиятини бошлаганига кўп бўлмасиданоқ ўз мижозларини топиб улгуришди. Хусусан. банк вакиллари Элобод маҳалласида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида иш олиб боришмоқда. 920 та хонадон ва уларда 5 590 та аҳоли истимоқмат қилаётган мазкур маҳалла картошка етиштиришга ихтисослашган. Маҳаллада “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” билан ишлашда айнан шу омилга асосий эътибор қаратилмоқда. Жумладан, соҳани ривожлантириш орқали йил сўнгига қадар “Темир дафтар”да турган 10 та, “Аёллар дафтари”да турувчи 12 та ҳамда “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган 6 та ёшнинг даромад манбайини яратиш ва бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

 

Айни кунга қадар банк томонидан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи маҳалла фуқароларидан 6 нафарига 300 кг.дан, қолаверса маҳалладаги яна 32 нафар фуқарога 1 тоннадан картошка уруғи олиб берилди. Уруғлар имтиёзли шартлар асосида банк кредити орқали берилган бўлиб, йиллик 14 фоиз, 6 ой имтиёзли даври билан 3 йи муддатга ажратилди. Таъкидлаш керакки, бу борадаги жараёнлар ҳали давом этмоқда ва келгусида ушбу рақамларда яна ўзгариш бўлади.

 

Бундан ташқари банк ташаббуси билан маҳалладаги 350 та хонадонга 3000 та, жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи фуқаролардан 30 нафарига 10 донадан жами 300 туп мевали дарахтлар кўчатлари берилди. Ушбу кўчатлар ҳисобига келгусида маҳалла ҳудудидан жами 4 гектар майдондаги боғ ҳосил бўлади.

2015-2024 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM