Туман кенгаши Котибияти мудири ва бош мутахассислари тасдиқланди

Жорий йил 23 ян7вар куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашининг навбатдаги XXIII сессиясида Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги № 115/21 - сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкилий масала кўрилди. Унда Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши котибияти мудири вазифасига халқ депутатлари Булунғур туман Кенгашига 19-Деҳқонобод сайлов округидан сайланган депутут Қличов Мухиддин Аблакулович номзоди таклиф этилди. Қличов Мухиддин номзоди барча депутутлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

 

Маълумот учун, М.Қличов 1971 йилда Булунғур туманида туғилган. Маълумоти олий. Ҳозирга қадар Булунғур туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактаби Маьнавий маьрифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, сессия давомида Кенгаш котибяти бош мутахассиси вазифасига Маматқулов Мустафақул Бахриддин ўғли ҳамда Исакова Эльмира Ахроровна номзодлари тасдиқланди.

Кенгаши котибияти ўз муҳри, штампи ва бланкаларига эга бўлади. Котибят ходимларига Халқ депутатлари Булунғур тумани Кенгаши котибияти штатлар жадвалига асосан ойлик маошлари тўланади.

 

2015-2024 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM