Булунғурда яна бир мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Жорий йил 16 октябр куни Булунғур тумани Янгиариқ маҳалласида 150 ўринга мўлжалланган 24 - сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими Баходир Бахрамов, туман мактабгача таълим бўлими мудири Умида Губаева, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

 

Очилиш маросимида сўзга чиққан туман ҳокими мазкур таълим ташкилоти бир вақтлар ачинарли ҳолатда бўлганлиги, маҳалла ёшларининг келажагини ўйлаб, унинг фаолиятини қайтадан йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилганлигини таъкидлади. Бугун мазкур таълим ташкилотида бюолажонлар учун ҳам, тарбиячи ходимлар учун ҳам барча қулайликлар яратилганлигини билдириб, маҳалла аҳлини янги таълим ташкилоти билан табриклади.

Шунингдек, очилиш маросимида сўзга чиққан оқсоқоллар ёшлар масаласи бугуннинг энг муҳим масалаларидан эканлигини, ёшлар учун кенг қулайликлар яратилаётганлигини кўриб қувонишаётганлиги билдиришди.

Таълим ташкилоти очилиш маросимида иштирок этган маҳалла фаоли, ҳожи она Яхшигул Ибрагимова болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишларига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида телевизор совға қилди.

 

Маълумот учун, мазкур таълим ташкилоти маҳаллий бюджет ҳисобидан ажратилган 2 млрд. сўм маблағ эвазига капитал таъмирдан чиқарилди.

2015-2024 © Булунгур туман ҳокимлиги. Maked by: SAKTRM